Коронавирусдан ҳимояловчи энг самарали ниқоблар маълум қилинди

    Дек 21, 2020

    Коронавирусни юқтириб олишдан N95 респираторлари, оддий воситалар ичида эса нейлондан тикилган ниқоблар энг яхши ҳимоя қилади. Шимолий Каролина соғлиқни сақлаш университети олимлари шундай хулосага келди, деб ёзади «РБК».

    Мутахассислар бир кишида — соқоли бўлмаган эркак кишида турли ҳимоя воситаларининг самарадорлигини синаб кўрган. Универсал респираторлар одамни инфекциядан деярли кафолатли ҳимоя қилади, уларнинг самарадорлиги тахминан 98 фоизга тенг.

    Нотиббий ниқоблардан эса икки қаватли нейлон ниқоб энг яхши натижа кўрсатди. Унинг самарадорлиги номато қавати ҳамда алюмин сими бор-йўқлигига қараб 44,7 фоиздан 79 фоизгача кўрсаткичга эга бўлиши мумкин. Шу билан бирга, ниқоб бир марта ювгандан кейин янада самарали бўлган — унинг ҳимоя хусусиятлари ошган.

    Пахталик матодан ёки полиэстердан қилинган бандана ва ниқоблар анча паст натижаларни кўрсатди. Ҳаттоки металл сими бўлган уч қаватли пахта ниқоб, олимлар хулосасига кўра, кўпи билан 26,5 фоизлик ҳимояни таъминлай олади. «Бандитлар услубида» учбурчак қилиб тахланган пахталик бандана тадқиқотда 50 фоиз самара кўрсатган. Бир қаватли полиэстер ниқоб ўртача 39,3 фоизга ҳимоя қилади.

    «Нотиббий ниқобларнинг самарадорлиги кўп ҳолларда тиббий ниқоблар самарадорлигига деярли тенг ёки ундан юқорироқ», — дея қайд этди олимлар. Тиббий ниқоб одамни 38,5 фоизга ҳимоя қилади.

    Шу билан бирга, мутахассислар таъкидлашича, агар тиббий ниқоблар ипи қулоқ орқасидан тарангроқ қилиб тортилиб ўтказилса, уларнинг самарадорлиги 60,3 фоизгача ошади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!