Коронавируснинг янги тури туфайли яна 3 та давлат ёпилди

Финляндия, Латвия ва Марокаш коронавируснинг янги, юқумли тури туфайли Буюк Британиялик сайёҳларга хизмат кўрсатишни тўхтатди.

Финляндия транспорт ва коммуникациялар миллий агентлиги мамлакат соғлиқни сақлаш институти тавсияларига биноан парвозлар икки ҳафтага тўхтатилишини эълон қилди.

Латвия ҳукумати Буюк Британия билан йўловчи ташишни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилди, чекловлар муддати номаълум. Шу билан бирга, Латвия ташқи ишлар вазири Эдгар Ринкевич журналистларга якшанба куни кечқурун Литва ва Эстония ҳукуматлари томонидан ҳам шундай қарорлар қабул қилинганлигини айтди.

Марокаш ҳукумати, шунингдек, 20 декабрга ўтар кечаси парвозлар тўхтатилганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британияда юқумли ва тез тарқаладиган коронавируснинг янги мутацияси аниқлангани ҳақида маълум бўлган эди. Натижада, турли мамлакатлар янги эҳтиёт чораларини кўришмоқда.

Улашинг: