Жо Байден жонли эфирда коронавирусга қарши эмланди (видео)

Сайланган АҚШ президенти Жо Байден Делавэр штатидаги Ньюарк шаҳар касалхонасида коронавирусга қарши эмланди, деб ёзади Meduza. Эмлаш жараёни тўғридан-тўғри эфирда кўрсатилди.

Вакцинацияда Pfizer ва BioNTech вакцинасидан фойдаланилди.

Бўлғуси биринчи хоним Жилл Байден ҳам 21 декабрь куни эмланди. Бўлажак вице-президент Камала Харрис ва унинг турмуш ўртоғи Даг Эмхофф келаси ҳафта вакцина олади.

Амалдаги президент Дональд Трамп ҳозирча коронавирусга қарши вакцина олгани йўқ. Трамп маъмурияти маълум қилишича, Оқ уй тиббий ходимлари томонидан маъқулланганидан кейингина у эмланади.

АҚШда коронавирусга қарши эмлаш 14 декабрь куни — Pfizer ва BioNTech вакцинаси маъқулланганидан кейин икки кун ўтиб бошланди. 18 декабрь куни эса Америка ҳукумати Moderna компаниясининг вакцинасини ҳам маъқуллади.

Улашинг: