Коронавирус Антарктидада ҳам аниқланди. Дунёда касаллик етиб бормаган қитъа қолмади

Антарктидадаги Чили тадқиқотлар базасида 36 киши коронавирусга чалинди. Meduza’нинг ёзишича, бу ҳақда чилилик ҳарбийларига таяниб, Emol нашри хабар берди.

Хабарга кўра, 26 нафар ҳарбий ва 10 нафар фуқаро касалланди. La Tercera’нинг ёзишича, бу станциядаги жами ходимлардир. Улар Чилига эвакуация қилиниб, станция хоналари дезинфекция қилинган. Касалланган ходимлар ўрнини эса янги жамоа эгаллаган.

Антарктида коронавирус аниқланган сўнгги қитъа бўлди. Қолган барча қитъаларда февраль охирларига бориб вирус аниқланган.

Антарктидада муқим яшайдиганлар йўқ, лекин бир нафардан 5 нафаргача киши ҳар йили турли станцияларда иш олиб боради. Бу ерда турли мамлакатларга тегишли 90 га яқин ҳар хил станция бор.

Улашинг: