Коронавируснинг янги штамми Буюк Британиянинг бутун ҳудудида аниқланди

Коронавируснинг янги штамми Буюк Британиянинг турли ҳудудларида, шу жумладан, яқинда чекловларнинг энг қатъий тўртинчи даражаси жорий қилинган ҳудудлар ташқарисида ҳам аниқланди. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Daryo

 +7°CТошкентДунё 03:41 Бугун 18866

Коронавируснинг янги штамми Буюк Британиянинг бутун ҳудудида аниқланди

Коронавируснинг янги штамми Буюк Британиянинг турли ҳудудларида, шу жумладан, яқинда чекловларнинг энг қатъий тўртинчи даражаси жорий қилинган ҳудудлар ташқарисида ҳам аниқланди. Бу ҳақда The Guardian нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: BBC

«Штамм намуналаридан олинган генетик кетма-кетлик маълумотлари у билан боғлиқ ҳолатлар бутун Бирлашган Қиролликда мавжудлигини аниқ кўрсатмоқда», — дея маълум қилган Кардифф университети профессори Том Коннор.

The Guardian маълумотларига кўра, вируснинг янги штамми намуналари Лондон шаҳри, Кент, Эссекс графликлари, Нориж шаҳри ва бошқа жойлардаги COVID-19 тестининг 2,5 мингдан ортиқ мусбат натижаси туфайли олинган.

Нашрнинг қайд этишича, янги штамм Кент ва Лондондан сентябрь ойининг охиридан бошлаб тарқалмоқда, кейин эса Мидлендс ҳудудига, Англиянинг жануби-ғарби ва шимолига етиб борган. Энг кўп зарарланган ҳудудлар эса Лондон, Англиянинг жануби-шарқи ва шарқи ҳисобланади.

Британия соғлиқни сақлаш тизими маълумотларига кўра, вируснинг янги штамми 70 фоизга юқумлироқ ҳисобланади, бироқ унинг ўлимга олиб келиш хавфи юқорироқ эканлиги ҳақида далиллар мавжуд эмас.

Улашинг: