Россия «Буюк Британия билан чегараларни ёпишдан фойда йўқ».

    Дек 24, 2020

    Буюк Британияда аниқланган коронавируснинг янги, юқумли тури, касалликни даволаш учун ишлатиладиган препаратлар таъсирида пайдо бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жорж Мэйсон университетининг тизимли биология мактаби профессори Анча Баранова маълум қилди, деб хабар бермоқда «РБК».

    «Ушбу штаммнинг пайдо бўлиши коронавирусни йўқ қилиш бўйича терапевтик ҳаракатларимиз натижасидир», — деган Баранова. Унинг айтишича, ушбу вирус штаммини ўрганиш бўйича ўтказилган дастлабки тадқиқотлар у нафақат юқумлироқ эканини, балки ушбу штамм эволюцияси узоқ вақт иммуносупрессия ва иммунитетни бостириш таъсирига учраган организмда содир бўлганини кўрсатди.

    Унинг айтишича, коронавирусни даволаш пайтида қўлланиладиган иммуносупрессив дорилар организмда вирус бўлиши давомийлигини ошириб, унинг мутациясига туртки бўлади.

    Баранова вируснинг янги популяциялари юзага келишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа даволаш усуллари қаторида COVID-19’га чалиниб чиққан кишининг кўп миқдорда SARS-CoV-2 антитаналари бўлган қон плазмасини қуйишни ҳам қайд этиб ўтган.

    Мутахассиснинг фикрича, вирус мутацияси пайдо бўлиш тезлигига вирусли полимеразгса таъсир кўрсатадиган препаратлар таъсир қилиши мумкин. Масалан, «Арепливир» ва «Cоронавир» ёки Буюк Британияда COVID-19’ни даволаш протоколларида қўлланиладиган «Ремседивир».

    «Бу бизнинг одамлар ҳаётини сақлаб қолиш бўйича ҳаракатларимизнинг натижасидир. Биз барибир одамлар ҳаётини сақлаб қолишда давом этамиз. Бу эса бизда вирус турлари пайдо мунтазам равишда пайдо бўлишда давом этишини билдиради», — деган эксперт ва Буюк Британия билан чегарани ёпиш бефойда эканлигини таъкидлаб ўтган.

    Коронавируснинг янги турига қарши кураш мақсадида чегаларни ёпиш бефойда эканлиги ҳақидаги фикрга DiaPrep System Inc тиббий тадқиқот компанияси раҳбари, эпидемиолог Михаил Фаворов ҳам қўшилган.

    «Агар вирус [COVID-19’нинг] оғир шаклига олиб келмаса, лекин юқувчанлик даражаси юқори бўлса, кўпроқ одамлар касалланиб чиқади. Пандемияни тугатиш учун зарур бўлган оммавий иммунитет шаклланади. Шу сабабли юқумли, аммо унчалик оғир бўлмаган вирусни чеклашнинг нима кераги борлигини, тўғрисини айтганда, унчалик тушунмадим», — деган у. Фаворовнинг айтишича, вирус сентябрдан бери тарқалган, аммо чекловлар энди кескинлаштирилди.

    Шунингдек, эпидемиологнинҳ тушунтиришича, патоген учун юқори юқувчанлик ва касалликнинг енгил ўтиши «фойдали». Чунки одам касаллик туфайли вафот этса, вирус ҳам бемор билан бирга ўлади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!