Олимлар COVID-19’га қарши иммунитет камида 8 ой сақланиб туришини маълум қилди

Австралиялик тадқиқотчилар коронавирусга чалинганлар қайта касалланишдан камида 8 ой давомида ҳимоя қилувчи иммунитет хотирасига эга эканлигини аниқлади, деб хабар бермоқда «Интерфакс».

«Ушбу тадқиқот SARS-CoV-2 вирусига қарши вакциналар узоқ вақт давомида ишлашининг энг ишончли далилидир. Илгари кўплаб тадқиқотлар коронавирусга қарши антитаналарнинг биринчи тўлқини дастлабки бир неча ойдан кейин сусайишини кўрсатиб, одамлар тезда иммунитет йўқотиши мумкинлигини хавотирини келтириб чиқарганди. Ушбу янги илмий иш бу қўрқувни йўқ қилади»,  — дейилади хабарда.

Тадқиқотчилар COVID-19 билан касалланган 25 кишидан иборат гуруҳни жалб қилиб, улардан инфекцияга чалингандан кейинги тўртинчи кундан бошлаб, 242-кунгача 36 хил турдаги қон намунасини олган.

Антитаналар реакцияси ўрганилган бошқа тадқиқотлар сингари тадқиқотчилар вирусга қарши антитаналар сони инфекцияга чалингандан 20 кун ўтгач, пасайишни бошлаганини аниқлаган.

«Аммо, энг муҳими, барча беморларда SARS-CoV-2 вирусининг икки таркибий қисмидан бири —нуклеокапсид ва оқсил тиканини таниган B хотира ҳужайралари сақланиб қолди. Ушбу вирусга хос бўлган хотира B ҳужайралари касаллангандан кейин саккиз ой давомида барқарор сақланиб қолган», — дейилади нашр хабарида.

Олимларнинг фикрига кўра, ушбу маълумотлар вирусга қарши вакцина самарадорлигига умид беради ва дунё бўйлаб вирусга тести мусбат чиққан миллионлаб одамларда қайта касалланиш ҳолатлари жуда кам бўлганлигига аниқлик киритади.

Улашинг: