«Сбербанк»: Россияда коронавирусга чалинганлар сони расмий рақамлардан 6 марта зиёд. Ҳар куни 165 минг киши касалланмоқда

Пандемия бошидан буён COVID-19’га чалинган россияликларнинг ҳақиқий сони расмий статистика маълумотларидан олти баробар кўп бўлиши мумкин. «Сбериндекс» таҳлилчилари шундай хулосага келди, деб ёзади Meduza.

«Моделлаштириш маълумотлари шуни кўрсатмоқдаки, вирусни юқтиришнинг ҳақиқий даражаси касалланишнинг енгил ва симптомсиз кечиш ҳолатлари ҳисобига расмий статистика маълумотларидан 5-6 марта кўпроқ бўлиши мумкин. Ёппасига мажбурий тестдан ўтказиш амалиёти бўлмаганлиги сабабли бундай ҳолатлар аниқланмасдан қолади, бу эса ўлим ҳолатлари ҳақидаги маълумотларни ва кўпчилик ҳолларда касаллик кечишининг оғирлиги ҳақидаги тасаввурни ошириб юборади», — дейилади хабарда.

Таҳлилчилар фикрича, ҳозир коронавирусга ҳар куни тахминан 165 минг киши чалинаётган бўлиши мумкин. Янги йилгача 16,6 миллион россиялик COVID-19 билан касалланишга улгуриши мумкин, деб ҳисоблайди «Сбериндекс»дагилар.

Коронавирусга қарши кураш бўйича тезкор штабнинг расмий маълумотларига қараганда, Россияда пандемия бошидан буён қарийб уч миллион киши касалланган. Декабрь охирларида кунига 2829 мингта вирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилмоқда.

Улашинг: