Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 80 миллиондан ошди

Фото: Getty Images

Пандемия бошидан буён дунёда 80 миллиондан ортиқ киши коронавирусга чалинган, деб ёзади «РБК» Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига таяниб.

Касалланганларнинг 1,7 миллиондан зиёдроғи вафот этган. Соғайганлар сони эса 45 миллиондан ошди.

Коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича қуйидаги мамлакатлар етакчилик қилмоқда:

  • АҚШ — 18,7 миллион (330 минг киши вафот этган);
  • Ҳиндистон — 10,1 миллион (147 минг);
  • Бразилия — 7,4 миллион (190 минг);
  • Россия — 3 миллион (53 минг);
  • Франция — 2,6 миллион (62 минг).

Шунингдек, Буюк Британия, Туркия, Италия, Испания, Германия, Аргентина ва Колумбияда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1,5 миллиондан ошган.

Сўнгги бир ой ичида дунё бўйича 20 миллион киши коронавирусга чалинган.

Эслатиб ўтамиз, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 9 ноябрда 50 миллион, 26 ноябрда 60 миллион, 12 декабрда 70 миллион кишидан ошган эди.

Улашинг: