Грецияда COVID-19’га қарши вакцинани махсус кучлар ва минглаб полициячилар қўриқламоқда

Фото: Greek Reporter

Греция 25 декабрь куни Pfizer ҳамда BioNTech томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши вакцинанинг биринчи 9750 дона дозасини сотиб олди. Шундан сўнг полиция дориларни сақлаш бўйича махсус режа ишлаб чиқди, у аксилтеррор бирликлар ва минглаб полициячилар ёрдамида амалга оширилмоқда, дея хабар берди «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, вакциналар дори-дармонларни сақлаш учун барча талабларга жавоб берадиган махсус хоналарда сақланади. У ердан улар 450 та эмлаш марказига тарқатилади.

Ҳукумат вакили Стелиос Петсаснинг сўзларига кўра, Греция биринчи траншда 300 минг доза COVID-19 вакцинасини олишни кутмоқда. Дастлаб, мамлакат 150 минг кишини эмлашни режалаштирган.

Улашинг: