Туркия ҳудудига кирувчилар коронавирусга салбий тест натижасини тақдим этишлари шарт этиб белгиланди

Фото: «Дарё»

28 декабрдан бошлаб Туркия ҳудудига авиапарвозлар орқали учиб келадиган йўловчилар коронавирусга топширган тестининг салбий натижасини тақдим этиши керак. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожага таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Ушбу қоида 30 декабрдан бошлаб ерусти транспортида саёҳат қиладиган сайёҳлар учун ҳам амалда бўлади.

Кожанинг сўзларига кўра, сўнгги 72 соат давомидаги коронавирусга тести манфий натижалари тўғрисида маълумотнома тақдим этган ҳолда мамлакат ҳудудига киритилади. Ҳужжат йўқ бўлса, киритилмайди.

Аввалроқ Туркия меҳмонхоналарида Янги йил муносабати билан кўнгилочар дастурларни ўтказиш тақиқланган эди.

Улашинг: