Япония мамлакатда коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли ўз чегараларини ёпди

Фото: Reuters

Япония мамлакатда коронавируснинг янги тури аниқлангани сабабли ўз чегараларини ёпишни маълум қилди, дея хабар бермоқда Meduza.

Қайд этилишича, мамлакатга кириш 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил январь охиригача тақиқланади. Япония фуқаролари ва мамлакатда яшаш рухсатномасини олган чет элликлар мамлакатга қайтиши мумкин.

Маълум қилинишича, 26 декабрь ҳолатига кўра Японияда коронавируснинг янги штамми билан касалланишнинг еттита ҳолати аниқланди. Улардан бир киши касалликни мамлакат ҳудудида юқтирган.

Шунингдек, 26 декабрь куни Японияда 3877 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Бу пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакатда коронавирус билан чалиниш бўйича кунлик рекорд кўрсаткичлар қаторасига тўртинчи кун кузатилмоқда. Пандемия бошидан бери Японияда 219 мингдан ортиқ касалланиш ҳолати аниқланган.

Улашинг: