XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    АҚШ бош инфекционисти Янги йилдан кейин коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашишини тахмин қилди

    Дек 29, 2020
    Фото: «РИА Новости»

    АҚШда коронавирус билан боғлиқ вазият Янги йил байрамларидан кейин ёмонлашиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат бош инфекционисти Энтони Фаучи CNN телеканали эфирида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    «Биз мавсумдан кейинги, яъни Рождестводан кейинги, Янги йилдан кейинги авж нуқта билан тўқнашишимиз эҳтимоли катта. Мен буни авж нуқтадан кейинги авж нуқта деб атаган бўлардим», — деди Фаучи.

    Унинг сўзларига кўра, мамлакат касалликка қарши курашда «нозик нуқтада» турибди ва яқин бир-икки ҳафта ичида вазият ёмонлашиши мумкин. Унинг таъкидлашича, оммавий иммунитет ҳосил қилиш учун аҳолининг 80-85 фоизида вирусга нисбатан барқарорликка эришиш зарур.

    Ўтган ҳафта АҚШ сайланган президенти Жо Байден пандемиянинг «энг оғир кунлари» ҳали олдинда эканлигини айтиб, америкаликларни курашга тайёрланишга чақирган эди. Шунингдек, у жорий президент Дональд Трампни пандемияга қарши курашда етарлича ҳаракат қилмаганлиги учун танқид қилди. Трампнинг ўзи эса бир неча кун аввал коронавирусга қарши чеклов чоралари жамиятга вируснинг ўзидан ҳам кўпроқ зарар етказишини айтганди. «Демократлар томонидан бошқарилаётган штатларда карантин кўплаб одамларнинг ҳаётини бутунлай вайрон қилмоқда. Бу Хитой вирусининг (Трамп коронавирусни шундай атайди) ўзи етказадиган зарардан баттарроқ», — деди у.

    АҚШда коронавирусни юқтириб олганлар сони 19,3 миллионга етган. 335 мингга яқин одам вафот этган. Мамлакатда қарийб 2 миллион киши коронавирусга қарши эмланган, вакцинация нуқталарида 10 миллион доза дори турибди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!