«Бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи». Содиқ Сафоев Афғонистон-Ўзбекистон муносабатлари

    Дек 31, 2020
    Фото: «Дарё»

    Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрдаги сессиясида Ўзбекистон билан Афғонистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришдан кўзланган иккита муҳим нуқтага тўхталди, дея хабар қилмоқда «Kun.uz».

    Сафоевнинг маълум қилишича, бу хавфсизлик ва иқтисодий сиёсат масалаларидир.

    «Афғонистонни Ўзбекистон учун муҳимлиги нимада? Биринчидан, албатта хавфсизлик масаласи. Афғонистондаги тинчлик, у ердаги террористик, экстремистик гуруҳларга қарши кураш, бу Ўзбекистонга бевосита чегарадош бўлган давлатлар ҳудудида биз учун хавфсизлик барпо этиш омилидир.

    Иккинчи ўта муҳим масала эса афғон транспорт йўлагини яратиш. Буни кўп марта гапирганмиз, бу Ўзбекистон учун ҳаёт-мамот масаласи.

    Чунки биз учун энг яқин бўлган Форс кўрфази ва Ҳинд океанидаги денгиз портларига Афғонистон орқали ўтилади. Президентимиз йирик давлатлар билан ҳам ниҳоятда катта иш олиб боряптилар. Уларни бошини қовуштириш қийин, албатта.

    Башарти бу йўлак барпо этиладиган бўлса, биз учун транспортга кетадиган харажатлар 10 баробардан кўпроқ камаяди.

    Айни пайтда бизнинг экспорт–импорт операцияларимизнинг 20 фоизгача харажатлари айнан транспортга сарфланади. Афғонистон орқали йўлак, албатта, бизнинг ички бозоримизнинг ҳам арзонлашишига олиб келади», – дейди Содиқ Сафоев.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!