Канадада қуён қорболани ўпиб, уни «бурун»сиз қолдирди (видео)

    Дек 31, 2020

    Meduza Канадада истиқомат қилувчи Брайантлар оиласи томонидан ясалган митти қорбола видеоси билан бўлишди. Анъанага кўра қорболанинг бурни ўрнига сабзи ўрнатилган. Шунда унинг олдига қуён югуриб келиб, орқа панжаларида тик турган ҳолда қорболани ўпган. Афтидан, бу чалғитувчи ҳаракат ҳисобланади. Қуён учун керакли нарса — бу фақатгина сабзи, у қорбола «бурнини» чайнашга тушган. Брайантлар четда туриб содир бўлган воқеани кузатган. Натижада сабзининг катта қисми кемириб ташланган, қуён эса номаълум йўналиш бўйлаб қочиб кетган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!