Машҳур блогер қоидабузарликни тасвирга тушириб юборадиган «сотқинлик», «стукачлик» бўйича

«Қоидабузарликни тасвирга тушириб юбориш мавзуси атрофида доим баҳслар бўлади. Кўпгина ҳайдовчилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бу ишни «сотқинлик», «стукачлик», «номардлик», деб аташади. Мен эса мутлақо бошқа фикрдаман», — дейди Хушнудбек Худойбердиев.

Бир оз аввал Хушнудбек Худойбердиев ўзининг Телеграм канали орқали бугундан бошлаб видеорегистраторлар билан бир қаторда видеокузатув ва тасвирга олиш техника воситалари ҳамда мобиль қурилмалар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари акс этган видеоёзувлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган видеоёзувларга тенглаштирилади ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилишини маълум қилганди.

Илгари фақат видеорегистраторда тасвирга туширилиб, юборилган тасвирларгина кўриб чиқилар, лекин бошқа видеотехникалар, хусусан, мобил телефонларда олинган видеолар жарима қўллаш учун асос бўла олмас эди.

Ҳуқуқшунос фуқаролар ҳуқуқбузарлик тасвирга туширилган видеоларни ejarima.uz сайти орқали ваколатли органга юборишлари мумкинлигини эслатиб қўйди.

Улашинг: