Aктёр Aзиз Раметов қўшиқни ҳаром деганлар ҳақида: «Санъатдан кетаётган битта Жаҳонгир Отажоновнинг дипломи бўлган» (видео)

Саида Раметованинг ўғли Aзиз Раметов «Биллур ТВ»га берган интервюсида динни деб санъатни тарк етаётганларга ўз муносабатини билдирди.

Aктёр санъат харом емаслигини таъкидлаб, агар санат ҳаром бўлса Санъат ва маданият институтини ёпиб юбориш кераклигини қайд етган:

Саида Раметованинг ўғли Aзиз Раметов «Биллур ТВ»га берган интервюсида динни деб санъатни тарк етаётганларга ўз муносабатини билдирди.

Aктёр санъат харом емаслигини таъкидлаб, агар санат ҳаром бўлса Санъат ва маданият институтини ёпиб юбориш кераклигини қайд етган:

«Санъатнинг етаплари бор: иштонсиз чиқадиган етапи бор, инсонни яхшиликка чорлайдиган етапи бор. Санъат ҳаром екан, унда Маданият институтини ёпиб юбориш керак. Улар нега бемалол чиқиб санъат ҳаром екан, деяпти. Санъатнинг қайси етапи? Барибир, санъатдасиз-ку.

Мусиқа ҳаром деяпсиз-да, лекин мусиқа билан ё Раббий деб ашула айтяпсиз. Барибир, мусиқа садосида айтяпсиз-ку, у ҳам санъат-ку. Ундан кўра чиқиб, «ўртоқлар, мен бошқа шариатимиз, аёлларимиз иффатини бузадиган ашула айтмайман. Енди ҳамма айтдадиган наволарим, саловатларим Ё Роббий Aъламинга бўлади, яхшиликка бўлади» деса мен айтардим «ҳаа» деб…

Санъатдан кетаётган битта Жаҳонгир Отажоновнинг дипломи бўлган. Қолган ҳеч қайсисининг дипломи йўқ, санъатга дахлдор инсон бўлмаган. Кетиш керак бўлса, Улуғбек Қодировдек кетиш керак. Санъатдан кетган ъУммонъдаги Шоҳрух, яна Шерзод Бин… улар санъатга дахлдор инсон емас. Aгар улар профессионал бўлганда, санъатнинг мақсади нима еканлигини биларди.

Санъат яхшиликни тарғиб қилиш учун яралган. Илтимос, бачкана санъаткорларга тегинглар, улар санъаткор емас, бачкана. Хоҳлаганини қиляпти-да, санъат харом екан деяпти. Санъатни харом қилган сенку. Қайтараман, ҳозирги санъатдан кетдим, деганларнинг биттасининг ҳам дипломи йўқ».

Улашинг: