Covid’дан ўлаётган беморнинг сўнгги сўзлари унинг яқинларини шокка туширди

Буюк Британияда COVID-19га чалинган эркак ўлим қўрқувидан уни комага туширмасликни илтимос қилди, деб ёзади The Daily Mail.
40 ёшли Леон Боуз ва унинг турмуш ўртоғи, 38 ёшли Никола Женнисон коронавирус билан касалланганидан кейин ноябр ойининг бошларида ўзларини изоляцияга олишади.

Женнисоннинг сўзларига кўра, унинг турмуш ўртоғи соғлиғида жиддий муаммо бўлмаган, у деярли ичмаган ва чекмаган. Дастлаб, Боуз касаллик аломатларини сезмаган, аммо кейинчалик унинг аҳволи ёмонлашган ва касалхонага ётқизилган.

Боуз сунъий нафас бериш мосламасига уланган, кейинги тўрт ҳафтани интенсив терапияда ўтказган ва шу вақт ичида унга икки марта пневмония ташхиси қўйилган ва эркакнинг буйраклари ҳам ишламай қолган. Шифокорлар унинг яшаб қолиш имкониятини бир фоизга баҳолашди.

«Унинг менга айтган сўнгги сўзлари: «Мени ухлатманг, мен уйғонмайман». Буни эшитиш жуда оғир эди[i][/i]», – деди Женнисон.
Бироқ, Боузни барибир комага туширишди ва у бир неча кун ўтиб ҳушига келмасдан вафот этди.

Женнисон буларнинг барчаси қандай содир бўлганлигини тушунолмаслигини айтади. «У ҳеч қачон чекмаган, ичмаган, ҳеч қаерга чиқмаган, доим шундай эҳтиёткор эди, аммо энди у йўқ», дея қўшимча қилади у.

Ўтган кун давомида Буюк Британияда 54 990 киши коронавирус билан касалланган, 454 киши вафот этган. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда 2 654 779 кишида коронавирус тасдиқланган, 75 024 бемор вафот этган.

Улашинг: