Европаликлар 1000 м³ газни қанчадан сотиб олишади, ўзбекистонликлар-чи?

Юқоридаги харитада Европа давлатларида саноат ва аҳоли ўз эҳтиёжлари учун 1000 м³ газга неча пул сарфлаши кўрсатилган. Маълум бўлишича, энг арзон газни қозоғистонликлар ишлатади. Бу ерда 1000 м³ газ нархи 49,5 доллар. Энг қиммат газ Швецияда — 1362 доллар.

Харитага эътибор берсангиз, Шарқий Европа давлатларида табиий газ нархи бироз арзон. Бунга сабаб, бу давлатлар Европада асосий газ экспортчиси бўлган Россияга яқин жойлашган. Бундан ташқари, улар янги газ қувурлари учун маблағ ҳам сарфламайди, СССР даврида тортилган газ қувурлари бор. Ғарбий Европага эса газ етказиб бериш учун қўшимча маблағ талаб қилади.

Бизда 1000 м³ газ:

➡️ Аҳолига 380 минг (38 доллар);
➡️ Саноат корхоналарига тарифларга қараб 600 минг – 1,15 млн (60–115 доллар);
➡️ Оилавий корхоналарга 580 минг (58 доллар);
➡️ Иссиқхоналарга 1,12 млн (112 доллар);
➡️ «Метан заправка»ларга 800 минг (80 доллар) сўмдан етказиб берилмоқда.

Улашинг: