XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Нью-Йоркда олмахонлар кутилмаганда одамларга ҳужум қила бошлади (фото)

    Янв 5, 2021

    Фото: Esquire
    Нью-Йоркнинг Риго-Парк даҳасидаги кул ранг олмахонлар кутилмаганда одамларда ҳужум қилишни бошлади, деб ёзади Esquire.

    Сингх оиласининг маълум қилишича, Шукроналик кунида ҳудудда олмахонларнинг 20 га яқин ҳужуми қайд этилган. «Улар тўсатдан одамларга ҳужум қилган — оддий сакрашдан тортиб, тирнаш ва тишлашларгача. Бу нима сабабдан содир бўлаётганини билмаймиз», — дейди Винати Сингх.

    Фото: Esquire
    «Шунингдек, улар турмуш ўртоғимга, собиқ денгиз аскарига ҳужум қилди. У том маънода олмахон билан урушганини айтди. У ростдан ҳам ўзини ҳақиқий жангдагидек ҳис қилган — эрим сабабсиз бундай демаган бўларди», — дейди Сингх.

    Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан эълон қилинган суратлар ва видеолардан кўриш мумкинки, Риго-Паркнинг айрим аҳолиси қаттиқ ҳужумга учраган, кемирувчилар уларни тирнаб ташлаган.

    Фото: Esquire
    56 ёшли Мишлин Фредерикнинг маҳаллий ABC7 телеканалига маълум қилишича, 21 декабрь куни унга олмахон ҳужум қилган. «Олмахон оёғимга югуриб келганини ҳис қилдим. Шунда, ‘яхши, олмахон салом’ деб ўйладим. Бироқ кейин у бўйнимга чиқа бошлади, унга қўл узатганимда қафасдаги жангга ўхшаш ҳолат юзага келди. Олмахонга фарқи йўқ эди — у шунчаки қонсирагандек кўринарди», — дейди Фредерик.

    Нью-Йорк Соғлиқни сақлаш ва руҳий гигиена департаментининг маълумотларига кўра, 2020 йилда олмахонлар орасида қутуриш ҳолатлари қайд этилмаган.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!