Ўзбекистонда 2020 йилда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди

Фото: ЎзА

Адлия вазирлиги Ўзбекистонда 2020 йил давомида энг кўп қўйилган исмлар ҳақида маълумот берди. Маълум қилинишича, 2020 йил давомида республикада янги туғилган чақалоқларга Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари энг кўп қўйилган.

Солиҳа исми 18 616 нафар қизга қўйилган бўлса, ўтган бир йил ичида янги туғилган 19 383 нафар чақалоққа Муҳаммадали исми берилган.

Фото: Адлия вазирлиги

Эслатиб ўтамиз, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари 2019 йилда ҳам энг машҳур исмларга айланганди2018 йилда эса Солиҳа ва Мустафо, 2017 йилда — Мадина ва Азизбек эди.

Улашинг: