АҚШда тўполон: Трамп ўз «жангчи»ларини ишга солмоқда

AҚШнинг амалдаги президенти Дональд Трамп тарафдорлари билан полиция ўртасида тўқнашувлар содир бўлди. Бу Вашингтонда сайлов натижалари Конгресс томонидан тасдиқланиши арафасида юз берди, деб ёзмоқда  USA Today.

Газетанинг тахминларига кўра, Оқ уй ёнида юзлаб одамлар тўпланиб, уларнинг аксарияти Aмерика байроқларини кўтариб туришган. Норозилик акцияси пайтида «Ўғирликни тўхтатинг» ва «Трамп менинг президентим» деган шиорлар ёзилган футболкалар ва кепкалар сотилди.

Полиция олти намойишчини лицензиясиз ўқотар қурол олиб юрганлиги ва офицерларга ҳужум қилгани учун ҳибсга олди. Намойишлар кейинги норозилик намойишлари учун дебочадир. Уларда Трампнинг иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳамон сайлов натижаларидан норози.

Улашинг: