Жасур Умировга қарши жиноят иши ёпиқ тарзда кўрилади

    Янв 6, 2021

    Хонанда Жасур Умировга қарши жиноят иши ёпиқ тарзда кўрилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар тарқатди.

    «Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди билан айбланган Ж. У. га оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судига келиб тушган.

    Шу билан бирга, ушбу жиноят иши доирасида А. З. ва Ш. Қ. ҳам Жиноят кодексининг 238-моддаси (ёлғон гувоҳлик бериш) 1-қисми ва 241-моддаси (жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш) 2-қисми билан айбланиб судга берилган.

    Мазкур жиноят иши бўйича айбланувчи Ж. У. га “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси, айбланувчилар А. З. ва Ш. Қ. га “гаров” эҳтиёт чоралари қўлланилган.

    Жиноят иши жорий йил 6 январь куни Жиноят-процессуал кодексининг 391-моддаси (жиноят ишининг ҳудудий жиҳатдан судловга тегишлилиги) тартибида, яъни жиноят содир этилган ҳудуддаги жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар судига мазмунан кўриб чиқишлик учун юборилди.

    Ушбу жиноят иши Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) 1-қисми талабларига мувофиқ ёпиқ тарзда кўриб чиқилади.

    Ишни кўриб чиқиш натижалари бўйича алоҳида баёнот берилади», дейилади Олий суд матбуот хизмати хабарида.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!