Коронавируснинг кучини кесадиган модда топилди

Фото: «Depositphotos / Ugreen»

Гиперхолестеринемияни даволашда ишлатиладиган флувастатинлар коронавирусга қарши таъсир кўрсатиши мумкин. Бир гуруҳ немис ва швед олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари «MedRxiv» порталида эълон қилинди.

Мутахассислар флувастатиннинг SARS-CoV-2 трансляцияси ва репликациясини босиш орқали юқтирилган ҳужайраларга таъсир қилишини аниқладилар.

Бундан ташқари, статин терапиясини олган COVID-19 беморларининг клиник натижалари яхшилангани қайд этилган.

Олимларнинг таъкидлашича, тадқиқот натижалари шундан далолат беряптики, флувастатин коронавирусга чалинган одамлар учун қўшимча хавф туғдирмайди, аксинча, касалликнинг кечишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.

Улашинг: