Xiaomi янги Мi 10i моделларини 300 доллардан арзонроқ нархда тақдим этди

Фото: Xiaomi

Юқорида номи келтирилган смартфонларнинг барчасига Snapdragon 865 процессори ўрнатилган, Xiaomi Mi 10i эса 5G алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи ўрта даражада бир криссталли Snapdragon 750Г тизими билан жиҳозланган. Смартфоннинг бошқа ўзига хос жиҳатлари — 120 герцли янгиланиш частотасига эга дисплей ва 108 мегапикселли квадрокамера.

Xiaomi Mi 10i 5G моделига FHD+ сифатни қўллаб-қувватловчи 6,67 дюймли IPS экран ўрнатилган. Сенсор қатлами сўрови частотаси 240 герцга тенг. Фронтал камера тешигига эга экран ва қурилманинг орқа панели Gorilla Glass 5 ҳимоя ойнаси билан қопланган. Смартфон оғирлиги 215 граммни ташкил этади, ўлчамлари — 165,4 х 76,8 х 9 миллиметр. Смартфон намликдан IP53 стандарти бўйича ҳимояланган.

Xiaomi Mi 10i 5G 16 мегапикселли селфи-камерага эга бўлган бўлиб, у 1080r ўлчамдаги видеоларни сониясига 30 кадр орқали, шунингдек, сониясига 120 кадр частотали секинлаштирилган режимда тасвирга олишга қодир. Асосий камера — 108 мегапикселли Samsung ISOCELL HМ2. Уни 8 мегапикселли кенг бурчакли модуль ҳамда макро суратга олиш ва саҳна чуқурлигини ўлчовчи 2 мегапикселли иккита модуль тўлдириб туради.

Смартфон 8 гигабайтли LPPDR4х тезкор хотира ва ҳажми 128 гигабайтга етадиган UFS 2.2 флеш-хотирага эга. Иккита СИМ-карта ва microSD учун умумий слот ҳам мавжуд. Xiaomi Mi 10i 5G’нинг орқа панелида ҳароратни ўлчовчи 11 та датчик мавжуд бўлиб, у қурилмани совутиш тизимини ишга туширишга хизмат қилади.

Смартфон Android 10 ва MIUI 12 операцион тизимларида ишлайди, аккумулятор сиғими 4820 мА/соатга тенг бўлиб, у 33 ваттли тезкор қувватланиш функциясига эга.

Нархлар:

  • 6/64 ГБ – 287 доллар;
  • 6/128 ГБ — 300 доллар;
  • 8/128 ГБ — 328 доллар.

Янги модель савдолари Ҳиндистонда 8 январдан бошланади.

Улашинг: