Ҳиндистоннинг бир қанча штатларида парранда гриппининг оммавий тарқалиши қайд этилди

Парранда гриппининг оммавий тарқалиши натижасида сўнгги кунларда Ҳиндистоннинг турли ҳудудларида бир неча минг қушлар нобуд бўлди.

Маҳаллий “NDTV” телеканали хабарига кўра, вирус Химачал-Прадеш, Мадхья-Прадеш, Керала ва Ражастхон каби камида тўртта штатда аллақачон тасдиқланган. Бошқа бир қатор штатларда эса ўлим сабаблари аниқланмоқда.

Таъкидланишича, парранда гриппи ҳақидаги огоҳлантириш чоршанба куни штатнинг ғарбий ҳудудларида юзлаб қарғаларнинг тўсатдан ўлишидан сўнг Мадхя-Прадеш марказида эълон қилинган. Мавжуд намуналар синовдан ўтказилиши натижасида “H5N8” парранда гриппи вируси борлиги тасдиқланган.https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-2209&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

Шундан сўнг барча маҳаллий ҳокимият органларига қушларнинг тўсатдан ўлиши ҳолатлари тўғрисида тезкор хабар бериш вазифаси топширилган, шунингдек, вазиятни кузатиб бориш учун тегишли гуруҳлар тузилган.

Маълумотларга кўра, Жанубий Керала штатидаги Алаппужа ва Коттаям округларида ўлган бир нечта паррандаларда ушбу вирус тасдиқлангани боис 36 мингга яқин парранда йўқ қилиниши мумкин. Қайд этилишича, минтақада, шунингдек, бир неча минг ўлик ўрдак ҳам топилган.

Улашинг: