Дахшат: Россияда аёл набирасини ўлдириб, ахлат қутисига ташлаганини тан олди

Россияда, Перм ўлкасининг Чернушка шаҳрида буви янги туғилган набирасини ўлдиришда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси веб-сайтида хабар берилган.

Ахлат қутисидаги гўдакнинг жасади 2 январь куни топилган. Тергов маълумотларига кўра, 37 ёшли россиялик аёл уйида фарзанд кўрган. Унинг 59 ёшли онаси неварасини ўлдирган ва жиноят изларини яшириш учун боланинг жасадини қутига солиб, ахлат қутисига ташлаган.

Терговчилар аёлга нисбатан «Вояга етмаганни ўлдириш» моддаси билан жиноий иш қўзғатган, у ҳибсга олинган. Ҳозирда гумонланувчи айбини тан олган ва унга тез орада айблов эълон қилинади. Жиноят иши бўйича тергов ва суд экспертизаси давом этмоқда.

Улашинг: