Фарғонада дронлар жарима ёзишни бошлади

Фарғонада дронлар жарима ёзишни бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳуқуқ тартибот органлари хабар қилди, деб ёзмоқда «everyday.uz» нашри.

Маълум бўлишича, 1 январ санасидан бошлаб вилоят ҳудудида дрон қурилмаси ёрдамида қоидабузар ҳайдовчилар аниқланиб, улар жаримага тортила бошланган. Вилоят ИИБ томонидан ана шундай жарималар акс етган сурат тарқатилди. Унда “Малибу-2” ва “Матиз” автомобиллари тўхташ чизиғидан ўтиб тўхтагани учун жаримага тортилганини кўриш мумкин.

Еслатиб ўтамиз, вилоятда дронлар орқали тиббий ниқоб тақмаганлар ҳам аниқланиб, уларга ҳам қонуний чора кўрилиши таъкидланган еди.

Улашинг: