«Гар саломинг бўлмаса…». Тошкентдаги бозорда фуқаро пичоқланди

    Янв 7, 2021

    Бекобод шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” ва “Л” бандлари (безорилик оқибатида, қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни ишлатиб, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

    2021 йилнинг 04 январь куни соат 10:40 ларда Абиджон П., спиртли ичимлик таъсирида, ўзи билан мардикорлик қиладиган танишларининг олдига Бекобод шаҳар марказий буюм бозорига келиб, у ерда турган таниши Алишер С., билан саломлашмоқчи бўлганлигини, лекин Алишер С., унинг маст ҳолатда эканлигини, уйига боришини айтиб, унинг олдидан кетиб қолганлигини, бундан Абиджон П., нинг жаҳли чиқиб, мазкур бозор ҳудудида жойлашган ошхонага кириб, стол устида турган ошхона пичоғи билан, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, Алишер С., нинг орқасидан бориб, унга беписанд муносабатда бўлдинг дея ҳеч бир сабабсиз қорин бўшлиғига бир маротаба уриб, қасддан тан жароҳати етказган.

    Натижада Алишер С., Бекобод шаҳар марказий шифохонасига ётқизилган.

    Тергов ҳаракатлари жараёнида ҳодиса жойини кўздан кечириш вақтида қон доғлари мавжуд бўлган ошхона пичоғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган, ҳодиса гувоҳлари сўроқ қилинган ва жиноят иши юзасидан гумон қилинувчи Абиджон П., Бекобод шаҳар ИИБ Вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасида сақланмоқда.

    Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов давом этмоқда.   

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!