Сув қувурлари музламаслиги учун нима қилиш керак?

Ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши оқибатида қувурларда сув музлаб қолиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса сувни мунтазам очиб қўйиш шарт эмас.

Агар хонадонингиздаги қувурларда сув музлаб қолган бўлса, уни эритиш учун мутахассислар хизматидан фойдаланиш ёки уй шароитида уни ўзингиз бартараф этишингиз мумкин.

«Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати музлаган қувурларни уй шароитида эритиш учун қуйидаги тавсияларни бермоқда:

Илиқ сувдан фойдаланинг. Ушбу усул сувнинг турғунлик зонаси аниқ белгиланган ва у кичик бўлган ҳолларда танланади. Қувурнинг очиқ музлаган жойини латта ёки бирор мато билан ўраб, устига илиқ иссиқ сув қуйинг ва сув ҳароратини секин-аста ошириб боринг. Кранни очинг – бу музнинг эришини тезлаштиради. Намланган латталар эса иссиқликни бир муддат ушлаб туради, пластмасса ёки металл қувурлар ичидаги музни эритишга имкон беради.

Фендан фойдаланинг. Илиқ ҳаво оқимини яратадиган ҳар қандай қурилмадан фойдаланиш мумкин. Ушбу усул қувурларда музлаган кичик майдонларни иситиш учун хизмат қилади.

Аммо ушбу усул пластик қоплама ҳаддан ташқари қизиб кетиши ва эришига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис фендан фойдаланганда техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг.

Агар чаноқ (раковина) ёки унитаз яқинидаги қувур музлаган бўлса, унга қайнатилган туз қоришмасини (10 литр сув учун 1 кг. туз) қуйинг.

Улашинг: