Тошкентдаги Макро супермаркетларидан бирининг ичига Lacetti кириб кетди (видео)

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳасида жойлашган Макро супермаркетига Lacetti кириб кетди. Бу ҳақда «Эхо Узбекистана» каналида хабар қилинди.

Автомашина дўкон ойналарини синдириб, ичкаригача кириб борган. Видеода супермаркетга жиддий зарар етганини кўриш мумкин.

Воқеа сабаб жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Улашинг: