Кутилганидек, «Ювентус» «Женоа» футболчиси билан шартнома имзолади

«Ювентус» жамоаси «Женоа» ярим ҳимоячиси Николо Ровелла билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, туринликлар ёш футболчи учун 10 млн евродан воз кечган. Николо генуяликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. 19 ёшли футболчи бу мавсум А Серияда 9 ўйин ўтказган.

Аввалроқ, «кекса сеньора» «Женоа»нинг бошқа футболчиси Элдор Шомуродовни ўз сафига қўшиб олмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.

Улашинг: