Ўзбекистон 70 миллион доза вакцина олиш учун шартнома тузган

Bloomberg COVID-19’га қарши вакциналар бўйича эришилган шартномалар ҳақида маълумот берди. Дунё бўйича умумий 8,33 млрд доза вакцина бўйича келишувлар мавжуд. Бу дунё аҳолисининг ярмини эмлаш учун етарли (вакциналарнинг айрим турлари икки марта эмлашни талаб қилади). 

Энг кўп вакцина бўйича келишувларга Ҳиндистон эга — 2,2 млрд доза (AstraZeneca/Oxford, Novavax, Gamaleya). 

Бу борада аҳоли жон бошига вакцина бўйича энг катта қамров Канадада — 214 млн доза, 303% қамров (Novavax/Sanofi, Moderna, AstraZeneca/Oxford ва бошқа турлари).

Ўзбекистон эса 70 млн доза (110% қамров) вакцина бўйича келишувга эга (фақат Gamaleya билан).

Энг кўп буюртма берилган вакцина тури AstraZeneca/Oxford компаниясига тегишли бўлиб турибди — 2,9 млрд доза. Шунингдек, Novavax компанияси вакциналар бўйича 1,2 миллиарддан ортиқ буюртма олган.

Улашинг: