Германиядан қайтган Навальний аэропортда ҳибсга олинди

Алексей Навальний Германиядан Россияга қайтиб келиши билан аэропортда ҳибсга олинди, дея хабар берди Жазоларни ижро этиш федерал хизмати.

«Шереметево аэропортида Жазоларни ижро этиш федерал хизмати тезкор бошқармаси қидирув бўлими ходимлари 2020 йил 29 декабрдан бери қидирувда бўлган, шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган Алексей Навальнийни синов муддатини кўплаб марта бузгани учун ҳибсга олишди», – дейилади хабарда.

Декабр ойида мамлакат тергов қўмитаси Навальнийга нисбатан катта миқдордаги фирибгарлик учун жиноий иш қўзғатди. Унда қайд этилишича, Навальний ўзининг лойиҳалари учун хайрия шаклида тўпланган 588 миллион рублнинг 356 миллиондан ортиғини шахсий мақсадлари учун сарфлаган.

Навальний Россияга қайтиш нияти ҳақида эълон қилгандан сўнг, Федерал жазоларни ижро этиш хизмати уни ҳибсга олишни режалаштираётганини эълон қилганди.

Улашинг: