Она чақалоғига собиқ севгилисининг исмини қўйди, ота ғазабда

Россиялик эркак янги туғилган чақалоғини тан олишдан бош тортди. Бунга гўдакка қўйилган исм сабаб бўлган.

Эркак рафиқаси чақалоққа собиқ севгилиси номини берганини билиб, ажабланди ва жаҳл отига минди. Болага она собиқ севгилисининг нафақат исмини, балки фамилиясини ҳам берган. Ота токи чақалоқнинг исми ўзгармас экан, тегишли ҳужжатларни имзоламаслигини таъкидлади.

Эркак, шунингдек, ДНК-тестини ўтказишни ҳам ўйламоқда.

Улашинг: