Самарқанддаги боғча мудираси болакайни нега урганини айтди (ВИДЕО)

Самарқанддаги МТМ мудираси Роҳатой Аҳророва «Замон» кўрсатувига берган интервьюсида видеолавҳага изоҳ берар экан, ўзини тўғри тута олмаганини ва қизиққонлик қилганини таъкидлади. У боланинг  ҳақоратли сўзларни айтганини маълум қилди. 

«Жуда ҳам жаҳлим чиқди. Чунки гуруҳда 30 га яқин бола бор эди. Тўғри уруш мумкин эмас, лекин муомала билан қилса, боланинг келажаги нима бўлади?» — деди у.

Улашинг: