XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Андижонда эркак сўкинган қўшнисини кетмон билан уриб ўлдирди

    Янв 19, 2021

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

    Андижонлик эркак қўшнисини сўкингани учун кетмон билан уриб ўлдирди. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Хабарда айтилишича, 14 январь куни кечки вақт юз берган.

    Соат 20:30ларда қўшниси Д.Б.ни баланд овозда ҳақоратли сўзлар билан сўкканлиги сабабли Д.Б ва И.Д ўзаро жанжаллашган. Жанжал  оқибатида кетмон билан И.Д.нинг жағ соҳасига бир марта уриб, уни қасддан ўлдирган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Д.Б ЖПКнинг 221-моддасига асосан процессуал тартибда ушланган.

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

    Содир этилган жиноятни Балиқчи туманида истиқомат қилувчи аҳоли вакилларига таъсирчан усулларда етказиш мақсадида муҳокама йиғилиши ўтказилди. Андижон вилояти ИИБ ташаббуси билан ўтказилган муҳокамада ушбу жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари туб илдизигача таҳлил қилинди.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!