Ортиқхўжаев: «Ҳар бир депутатга 2 млрд сўмдан ажратилади»

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ҳар бир депутатига ўзи сайланган округ сайловчилари томонидан кўтарилган масалаларни ҳал қилиши учун 2 млрд сўмдан, жами 60 нафар депутатга 120 млрд сўм шаҳар маҳаллий бюджетидан пул маблағлари ажратилади.

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокими  Жаҳонгир Ортиқхўжаев Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўттиз биринчи сессиясида маълум қилди.

Улашинг: