XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Самарқандда болани калтаклаган боғча мудираси ишдан кетади

    Янв 19, 2021

    Жорий йил 17-январь куни мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчи боланинг қўллари ва юзига аёл кишининг ураётгани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Дастлабки ўрганишларга кўра, ҳолат Булунғур туманидаги 13-МТТда содир бўлгани маълум бўлди. Бироқ 17-январь якшанба, иш куни бўлмаганлиги сабабли ҳолат 18 январ душанба куни Булунғур туман ҳокимлиги ва вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари томонидан жойида ўрганилди.

    Ўрганиш давомида ташкилот мудираси Аҳророва Роҳатой 2-тайёрлов гуруҳи тарбияланувчи М.Ш.нинг руҳиятига босим ўтказиб, қўллари ва юзига урганлиги аниқланди. Ушбу видео МТТ психологи Н.Атабаева томонидан тасвирга олинган бўлиб, тарбияланувчиларнинг ота-оналарига тарқатган. Воқеа содир бўлган куни гуруҳ тарбиячиси Маҳкамова Дилфуза соат 12:20 да ишга келганлигини ҳамда воқеа содир бўлган вақтда ишда бўлмаганлигини ўз тушунтириш хатида маълум қилди. Шунингдек, ўрганишлар давомида ташкилот директори Р.Ахророванинг юраги хуруж қилганлиги боис “Дўстлик” тез тиббий ёрдам бригадасининг кундузги гуруҳ врачи ва ҳамшираси чақирилди.

    Р.Аҳророва тез тиббий ёрдам бригадаси томонидан шифохонага олиб кетилганлиги сабабли таълим ташкилоти мудираси вазифасини вақтинча бажариш олий маълумотли тарбиячи Мардиева Дилрабога унинг розилиги асосида юклатилди.https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-1354&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

    Самарқанд вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Р.Аҳроровага меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда “Меҳнат шартномаси”ни бекор қилиш чоралари кўрилиши белгилаб олинди.

    Тизимда келгусида бундай салбий ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш мақсадида вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов, туман ҳокимлиги ва прокуратураси томонидан тумандаги барча МТТ директорлари хамда туман мактабгача таълим бўлими мутасаддилари иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.

     Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Булунғур туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хусусан, Ш.М.нинг қўллари ва юзига урилганлиги ҳолати юзасидан судга оид экспертиза тайинланган. Ҳолат юзасидан хизмат текшируви хулосаси ва экспертиза жавоби олинганидан сўнг, якуний ҳуқуқий баҳо берилади.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!