Тошкентда поезд устига чиққан болани 27 минг вольтли ток урди

27 минг вольтли ток урган меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси оғир тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Тошкент шаҳрида 15 январь куни Сергели бекатининг 3-йўлида турган поезд вагони устига селфи қилиш мақсадида чиққан 18 ёшли меҳрибонлик уйи тарбияланувчисини 27 минг вольтли ток урди. Бу ҳақда ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.

Шифохонага олиб борилган йигитга танасининг 93 фоизи 2–3 А, Б даражали термик куйиш, 3-даражали бош мия ёпиқ жароҳати ташҳиси қўйилган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Улашинг: