Ирландиялик аёл Конор Макгрегорни судга берди

Ирландиялик аёл аралаш жанг санъати устаси (ММA) Конор Макгрегордан суд орқали миллионлаб доллар талаб қилди. Аёлнинг айтишича, Конор уни калтаклаган.

Аёлнинг адвокати Дэйв Коулман воқеа 2018 йилда содир бўлганлигини таъкидлади. Шу билан бирга, аёлнинг онаси ҳам судга даъво аризаси билан мурожаат қилди, аммо ҳеч ким расмий равишда спортчига қарши айбловларни илгари сурмади.

Қайд этилишича, полиция пухта суриштирув ишларини олиб борган ва жангчига қарши айбловлар ёлғон эканлигини аниқлаган. Макгрегорнинг вакили Карен Кесслернинг айтишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари даъвогарларни, шунингдек кўплаб манбаларни сўроқ қилишган. Шунингдек, у даъвогарлар далилларнинг даъво аризаларида келтирилган далилларга мос келмаслигини билишини таъкидлади. Спортчининг ўзи айбловларни рад этмоқда.

Улашинг: