Трамп америкаликлар билан хайрлашди

Дональд Трамп президент постида хайрлашув мурожаати билан чиқиш қилди, унинг нутқидан иқтибосларни Оқ уй келтириб ўтган.

Трампнинг сўзларига кўра, давлат раҳбари сифатида у «Америкада ҳукумат халқ олдида жавоб беради деган муқаддас ғояни» тасдиқлаган. «Биз амалга ошириш учун келган ишларни, ва ҳатто ундан сал кўпроғини амалга оширдик», — деб айтган у.

Сиёсатчи, шунингдек, «у ҳеч қандай янги урушларни бошламаган ўн йилликнинг биринчи президенти бўлганини» таъкидлаб ўтган. Трампнинг фикрича, унинг администрацияси АҚШ «қудратини ва американинг хориждаги етакчилигини тиклаган».https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-2903&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

«Биз (бошқа давлатлар билан — таҳр.) иттифоқимизга янги ҳаёт бахш этдик ва Хитойга қарши аввалгидан ҳам кучлироқ қарши чиқиш учун бошқа дунё мамлакатларини бирлаштирдик», — дейилади мурожаат матнида.

Трамп фикрича, Штатлар дуч келган энг катта хавф — бу давлатнинг ўзига ва миллий улуғворлигига бўлган ишончнинг йўқотилишидир.

«Америка — бу биз уларга қарши бўлганлардан яширишимиз ва ҳимоя қилишимиз керак бўлган қўрқоқ одамларга эга камтар давлат эмас», — деб қўшимча қилган Трамп.

Трамп Жо Байден янги администрациясининг мамлакат хавфсизлиги ва гуллаб-яшнашини таъминлашда муваффақиятга эришиши учун дуодалигини маълум қилган. Шу билан бирга, у ўзининг сиёсий ҳаракати энди бошланганини қайд этиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, янги сайланган президент Жо Байден инаугурацияси бугун, 20 январ куни ўтказилиши режалаштирган.

Улашинг: