Бағдод марказидаги бозорда портлаш содир бўлди. 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Бaғдод марказидаги бозорда содир бўлган портлашда камида 31 киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Reuters’га таяниб «РБК».

Фуқаро мудофааси хизмати раҳбари генерал майор Кадим Салмоннинг сўзларига кўра, портлашни икки террорчи амалга оширган бўлиб, улар портловчи моддалар билан тўлдирилган камзуллар кийиб олган бўлган.

Ҳозирча ҳеч қайси террор ташкилоти портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмаган, аммо Салмон ИШИД жангарилари портлашни уюштирган бўлиши мумкин деб ҳисоблайди

Reuters таъкидлашича, бу портлаш ИШИДнинг 2018 йил январидан бери ушбу бозорда содир этган илк теракти. Бозордаги сўнгги портлаш 27 кишининг ҳаётига зомин бўлганди.

Улашинг: