Бельгияда талаба қизлар учун ҳижобга қўйилган тақиқ бекор қилинди

2021 йилнинг сентябридан Бельгиянинг француз тилида сўзлашадиган Валония минтақасидаги университетларнинг мусулмон талабаларига дарсларда ҳижобда эркин қатнашиш ҳуқуқи берилади.

«Ажойиб янгилик! Энди мусулмон аёллари ўқишни давом эттиришлари ва ўзларининг касбий мартаба ҳақидаги орзуларини рўёбга чиқарлари мумкин бўлади», — деб ёзган Бельгиядаги Исломофобияга қарши кураш жамияти твиттерда.

Таъкидланишича, ушбу қарор 2020 йил июнь ойида жорий қилинган «диний рамзлар» га, шу жумладан, мактаблар ва олий ўқув юртларидаги ҳижобга қўйилган тақиқни бекор қилади.https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-2972&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

Бундай чораларнинг қабул қилиниши Бельгия Конституциявий судининг олий ўқув юртларига ҳижобда юришни тақиқлаш тўғрисидаги қарорига қарши бир неча норозилик намойишларидан сўнг содир  бўлди.

Улашинг: