Россияда канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди

    Янв 21, 2021

    Россиянинг Липецк вилоятида 19 январь куни янги қурилган уй канализацияси қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди, дея хабар қилмоқда вилоят Тергов қўмитаси.

    Маълум қилинишича, 19 январь куни Добринский тумани Студенка қишлоғида янги қурилган уй эгалари канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли эркакнинг жасадини топиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берган.

    Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келган. Жасад текширилганда бўйин ва бош қисмида жароҳатлар борлиги аниқланган.

    Айни пайтда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатлари ўрганилмоқда, шунингдек, қотилни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракати ва суд экспертиза олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, уй эгалари сўроқ қилинмоқда ва қурилиш ишларида қатнашган марҳумнинг танишлари суриштирилиб аниқланмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!