Коронавируснинг оғир шаклидан энди қўрқмаслик мумкин. Чунки…

АҚШнинг Раш университетининг Тиббиёт маркази олимлари организмда коронавирус хасталигининг оғир шакли ривожланишига тўсқинлик қила оладиган молекула ишлаб чиқишди.

Бу ҳақда “Journal of Neuroimmune Farmacology”да хабар берилди.

Яратилган кичик молекула, тадқиқотда таъкидланишича, CОVID-19 билан боғлиқ ўлимнинг умумий сабаби бўлмиш цитокин бўронининг олдини олади.https://moevideo.biz/native?id=mv-content-roll-3365&slot=content&api=2.0&ref=aniq.uz

Қайд этилишича, мутахассислар сичқонлар устида ўтказилган синовдан сўнг ушбу молекула ўпкани ҳимоя қилишга, тана ҳароратини пасайтиришга ҳамда юрак фаолиятини яхшилашга ёрдам беришини аниқлашган.

Коронавирус грипп каби мавсумий касалликка айланиши мумкинлиги боис олимлар CОVID-19 сабаб келиб чиқувчи яллиғланишни камайтирадиган дори-дармонлар ишлаб чиқаришга чақиришган.

Улашинг: