XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    Ўзбекистонга қор бўрони ёпирилди. Электр таъминотида узилишлар бошланган…

    Янв 22, 2021

    Ўзбекистоннинг барча вилоятларида қор бўрони кузатилмоқда. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳозирда ҳудудий ЙҲХБ ва йўлга масъул ходимлар томонидан йўлни қордан тозалаш ишларига махсус техникалар жалб этилган.

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистоннинг шимолий вилоятларида, хусусан, Хоразмда об-ҳаво кескин совуб кетганини маълум қилиб, кучли қор ёғаётгани тасвирланган суратлар билан бўлишди. Вилоятнинг кўплаб туманлари электр таъминотисиз қолган. Йўлларда музламаларнинг олдини олиш мақсадида туз-қум аралашмаси сепилмоқда. Шунингдек, Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг ёзишича, шаҳардаги йўлларнинг қатнов қисмига ҳам музламага қарши қум ва туз аралашмаси сепиб чиқилмоқда.

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!