Шавкат Мирзиёев: «Эплай олмаса, Ғаниевни ишдан оламан»

Давлат раҳбари 22 январ куни Бухоро вилояти халқ депутатларининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этди. Вилоят ҳокими тасдиқланган бу тадбирда Бухоро вилояти олдида турган қатор вазифалар муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

“Қишлоқ хўжалигимиз жуда орқада. Шахсан мени мутлақо қониқтирмайди. Бухоро қишлоқ хўжалигида сувни икки баробар кўп ишлатяпти. Бу сув қанча меҳнат билан етиб келаётганини биласизларми? Жуда кўп электр энергияси сарфлаяпмиз. 

Сувни тежашни қачон ўрганамиз? Томчилатиб суғоришни қачон кенгайтирамиз? Мен Хўжаевни қаттиқ огоҳлантирдим. Агар эплай олмаса ишдан оламан. Яқинда икки вазирни ишдан олдим, буни ҳам оламан. 

Қишлоқ хўжалигимиз ҳам қониқтирмайди. Ҳалигача собиқ иттифоқ услубида ишлаяпмиз. Мен 1993 йилда Европага борганимда кўрганман, тупроққа тушадиган ҳар бир томчи сув, ҳар грамм ўғитнинг аниқ ҳисоб-китоби бор. Биз қачон ҳосилдорликни, даромадни кўпайтирамиз?! 

Ғаниевни [бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Ғаниев — таҳр.] ҳам огоҳлантирдим, тизимни тўғри йўлга қўймаса, ишдан кетади”, – деди президент.

Улашинг: