“Янги-Ангрен ИЭС” АЖ вафот этганларнинг оила аъзоларига қанчадан пул берди?

Жорий йилнинг 20 январь куни Янги-Ангрен ИЭС қозон агрегатида кўмир-кукуни ҳаво аралашмасининг чақнаши натижасида “Востокэнерготеплоизоляция” АЖнинг 3 нафар ходими олинган жароҳатлар натижасида вафот этган.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматига кўра, уларнинг оила аъзоларига дафн маросимини ўтказиш учун 20-21 январь кунлари 4 миллион 866 минг сўмдан биринчи моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, бугун, 22 январь куни Янги-Ангрен ИЭС томонидан вафот этганларнинг оила аъзоларига қўшимча равишда 105 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилди.

Улашинг: