XABAR.INFO

    Ўзбекистон ва Жаҳоннинг энг сўнгги хабар ва янгиликлари

    «Бир йил аввал танишиб, ака-ука бўлиб қолганмиз». Хонанда Насафий ҳомийси ким эканини айтди

    Янв 23, 2021

    Насафий тахаллуси билан танилган хонанда Азиз Акмалов YouTube’даги «Yashin TV» каналига берган интервьюсида унинг ҳомийси ким экани, «Актриса» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берди.

    Хонанда Насафий асосий даромадини тўй, тадбирлар, рекламалардан топишини айтиб, ҳомийси ким эканини маълум қилган.

    «Марат Хайруллаевич менинг продюсерим, ҳомийим. Лекин, бундан ташқари биз у билан яқин ака-ука бўлиб қолганмиз. Ҳомий, продюсер деган нарсалар йўқ. Олдиндан таниш эмасмиз, танишганимизга яқинда 1 йил бўлади», — дейди хонанда Насафий.

    Насафий 29 ноябрь куни «Актриса» номли қўшиғига ишланган видеоклип премьерасини тақдим этгани айтилган эди. У мазкур интервьюсида ушбу қўшиғининг яралиш тарихни айтиб берди.

    «Бу ‘Багира’га ўхшаб 5 дақиқада ёзилмаган. Дастлаб, мaни ёрим актриса сўзи келган ҳаёлимга. Бу қўшиғимни ҳам тўлиқ ўзим ёзганман. Яралиш тарихига келсак, жуда ажойиб бўлган. Бу ашулам яралган вақтда Марат ака билан танишган эдим. Уларнинг хотини актрисаку, шу сабабли бошида бу қўшиғим ҳақида айта олмаганман, қандайдир уялиш бўлган. Буни ёзишимга кўпроқ вақт кетган. Биринчи нақаротини ёзганман, кейин куплетларини ёзганман», — дейди хонанда.

    Маълумот ўрнида, хонанда Насафий 1998 йил 29 май куни Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида туғилган. У 4-синфга қадар Қарши шаҳридаги мусиқа мактабида ўқиган, 5-синфда Тошкентга келган.

    Manba: Teznews.uz

    Улашинг:

    EnglishRussianUzbek
    Free counters!